“Ўзбекнефтгаз”: Самарқандлик ёшлар Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 18 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида самарқандлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилган эди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда самарқандлик ёшлар томонидан бир қатор таклиф ва мурожаатлар ҳамда тизимда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан фикр алмашиш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш истаги билдирилган эди.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни инобатга олган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан самарқандлик ёшлар Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.

Танишув давомида ёшларга корхонанинг малакали мутахассислари ҳамроҳлик қилишди ва мажмуа фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, самарқандлик ёшлар ҳозирда мажмуада амалга оширилаётган “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишишди.

Ушбу инвестицион лойиҳа ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Маълумот учун: мазкур инвестицион лойиҳа асосида GTL заводида ишлаб чиқариладиган нафтани қайта ишлаб Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қуввати 125 минг тоннадан 505 минг тоннагача оширилади ва янги турдаги полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|