“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмаси таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "Муборак" газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан ҳамкорликда 4-цехнинг газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 12-қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Заводдаги 4-цехнинг газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш 12-қурилмаси 1983 йилда ишга туширилган. Унинг вазифаси газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидриддан тозалашдан иборат. Қурилма йилига 750 млн куб метр юқори олтингугурт газини қабул қилишга мўлжалланган.

Заводдаги қурилма таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 3,8 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Қурилмани таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида унинг барқарор ишлашига ва белгиланган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|