“Ўзбекнефтгаз”: Йил бошидан буён 7,2 минг тоннадан зиёд олтингугурт экспорт қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан Савдо департаменти томонидан нефть-газ маҳсулотлари, хусусан, олтингугурт маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда ҳар ойда Афғонистон Ислом Республикасига 10 минг тонна олтингугурт етказиб бериш бўйича “Afghanistan Railway Co.” компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Пандемия даврида харидорлар билан ишлашни фаоллаштириш ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамият раҳбарияти томонидан “Ҳайратон” станциясига (Афғонистон) олтингугурт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича фавқулодда қарор қабул қилинди.

2020 йил мобайнида харидорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон каби давлатларга 7,2 минг тоннадан зиёд олтингугурт экспорт қилинди.

Шуни таъкидлаш жоизки, олдин олтингугурт маҳсулотларини экспорт қилиш ишлаб чиқарилган заводдан амалга оширилган.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи "Муборак" газни қайта ишлаш заводи йилига 33,5 млрд куб метр табиий газни тозалаш ва қуритиш, 186 минг тонна барқарор конденсат, 258 минг тонна суюлтирилган газ, 80 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқариш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|