January 28

“Ўзбекнефтгаз”: “АИ-80” маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-80” маркали автобензин Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Хусусан, 7 февраль – 11 февраль (душанба – пайшанба) кунлари биржа савдоларига АИ-80 маркали автобензин жами 13 740 тоннани ташкил қилди (шундан кунлик камида 1 500 тоннаси кичик лотларда).

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотлари асосида ҳафта давомида Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 7 408 минг сўм / тонна (ёки 5 698 сўм / литр), минимал – 6 832 минг сўм / тонна (5 255 сўм / литр), максимал – 7 609 минг сўм / тонна (5 853 сўм / литр)ни ташкил қилди.

Кунлар кесимида:

7 февралда ўртача нарх 7 268 минг сўм / тонна (ёки 5 591 сўм / литр), минимал – 6 683 минг сўм / тонна (5 141 сўм / литр), максимал – 7 557 минг сўм / тонна (5 813 сўм / литр);

8 февралда ўртача нарх 7 331 минг сўм / тонна (ёки 5 639 сўм / литр), минимал – 6 727 минг сўм / тонна (5 175 сўм / литр), максимал – 7 758 минг сўм / тонна (5 968 сўм / литр);

9 февралда ўртача нарх 7 399 минг сўм / тонна (ёки 5 691 сўм / литр), минимал – 6 776 минг сўм / тонна (5 212 сўм / литр), максимал – 7 650 минг сўм / тонна (5 885 сўм / литр);

10 февралда ўртача нарх 7 476 минг сўм / тонна (ёки 5 751 сўм / литр), минимал – 6 895 минг сўм / тонна (5 304 сўм / литр), максимал – 7 609 минг сўм / тонна (5 853 сўм / литр).

11 февралда ўртача нарх 7 573 минг сўм / тонна (ёки 5 825 сўм / литр), минимал – 7 029 минг сўм / тонна (5 407 сўм / литр), максимал – 7 727 минг сўм / тонна (5 944 сўм / литр).

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “Аи-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

Айни пайтда биржа савдоларига “Аи-80” маркали автомобиль бензини барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчилар талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, босқичма босқич биржа савдоларига қўйилаётган кунлик ҳажм ошириб борилмоқда ва шу орқали ҳам нархларни арзонлаштириш асосий мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|