“Ўзбекнефтгаз”: Орол минтақасидаги муаммоларнинг ечимлари халқаро экологлар иштирокида муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

БМТнинг Ўзбекистондаги ривожлантириш дастури ваколатхонаси томонидан “Орол минтақасида барқарор инвестициялар бўйича тизим ва механизмларни солиштириш таҳлили” мавзусида ишчи гуруҳ семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда Орол минтақасидаги энг муҳим муаммолар, уларнинг ўзаро алоқалари ва ечимлари муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида ҳудудни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, саноат, ёқилғи-энергетика тармоқлари, сув хўжалиги тизимини яхшилаш каби тармоқларга инвестиция жорий этиш зарурлиги хулоса қилинди.

Ушбу минтақа нефть ва газ тармоғини ривожлантириш, углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлаш суръатларини оширишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун истиқболли ҳудуд ҳисобланади. Семинарда ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва фаровонлигини яхшилаш борасида Жамият томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари 25 февраль куни Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) томонидан ташкил этилган Иқлим ўзгаришига мувофиқлаштириш ва унинг Орол акваторияси ҳудуди учун оқибатларини камайтириш дастури доирасида “Ўзбекистонда иқлим хавфларини баҳолаш” семинарида иштирок этишди.

Тадбирда “Societa Italiana di Monitoraggio” (SIM) консалтинг компанияларнинг консорциуми раҳбарлигида “Hydroc GmbH”нинг халқаро экспертлари томонидан тайёрланган “Иқлим хавфлари ва хавфсизлигини миллий баҳолаш натижаси ва хулосаси”, “Иқлим хавфларини аниқлаш ва уларни миллий даражада ва пилот ҳудудларда иқтисодий баҳолаш тартиби ва дастури” муҳокама қилинди.

Мутахассислар томонидан “Ўзбекистон учун устувор йўналишларни белгилаш, мослаштириш дастури” бўйича кейинги босқичларга ўтиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тўғрисида фикрлар билдирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|