December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Геология қидирув ишлари доирасида яна иккита янги майдонда бурғилаш ишлари бошлаб юборилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида углеводород хомашё заҳираларини кўпайтириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мавсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан геология-қидирув ишлари жадал олиб борилмоқда.

2020 йил 25-28 ноябрь кунлари геология-қидирув ишларининг 2020 йил кузги муҳокамасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда нефтгазга истиқболли майдонлар бўйича мавжуд геологик-геофизик ва илмий-тадқиқот маълумотлари чуқур таҳлил этилди. Натижада 2020-2021 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан излов-қидирув қудуқларини бурғилаш ишларини олиб бориш мақсадида бир қанча нефтгазга истиқболли майдонлар аниқланди ва рўйхати шакллантирилди. Ушбу майдонлардан 15 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 апрелидаги 139-Ғ сонли ҳамда қўшимча 10 таси 2021 йилнинг 16 октябрдаги 635-Ғ сонли фармойиши асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ берилиши белгилаб қўйилди.

Берилган майдонлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 апрелдаги 265-сонли қарори билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ га ажратилган майдонлар билан биргаликда 2021 йилда геология-қидирув ишлари доирасида жами 19 та янги майдонларни бурғилашга киритиш режалаштирилган эди. Амалда 11 ой мобайнида 21 та майдон бурғилашга киритилди, яъни йиллик режа 110,5% га бажарилди.

Бугунги кунда 21 та истиқболли майдоннинг дастлабки излов қудуқларида бурғилаш ишлари бошлаб юборилди. Шулардан “Эл-Омон” ва “Шорқала” майдонларидаги биринчи излов қудуқлари ноябрь ойида бурғилашга киритилди. Жумладан бурғилашга киритилган майдонларнинг 8 таси (“Раззоқбобо”, “Чорбоғ”, “Ижобат”, “Буталабулоқ”, “Ниёз”, “Еттиқудуқ”, “Истиқбол” ва “Ойдин” (тер. юра)) Қашқадарё вилояти ҳудудига тўғри келади.

“Шорқала” майдони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида, “Ходжиқазған” конининг жанубий томонида жойлашган. 2020 йилда “2Д” сейсмик қидирув ишлари натижасида тайёрланган. Ушбу майдон асосан юра даври қатламлари бўйича истиқболли деб баҳоланмоқда. “Шорқала” майдони табиий газ бўйича истиқболли ресурслага эгадир. Майдоннинг лойиҳавий чуқурлиги 2400 метрни ташкил этади. Майдонда бурғилаш ишлари 2021 йил 26 октябрь ойида бошланди ва ҳозирда бурғилаш ишлари 1197 метр чуқурликда бўр ётқизиқларида давом эттирилмоқда.

“Эл-Омон” майдони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида, “Андакли” конининг жануби ва “Шортак” конининг жануби-шарқий томонида жойлашган. 2019 йилда “3Д” сейсмик қидирув ишлари натижасида тайёрланган. Ушбу майдон асосан юра даври қатламлари бўйича истиқболли деб баҳоланмоқда ва эътиборли табиий газ ресурсларига эга. Майдоннинг лойиҳавий чуқурлиги 2850 метрни ташкил этади.

Майдонда бурғилаш ишлари 2021 йил 12 ноябрда бошланган ва ҳозирда бурғилаш ишлари 1112 метр чуқурликда бўр ётқизиқларида давом эттирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 апрелидаги 139-Ғ сонли ҳамда қўшимча 2021 йилнинг 16 октябрдаги 635-Ғ сонли фармойиши асосида Давлат геология қўмитаси томонидан тайёрланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этилган ва 2021 йил бошидан бурғилашга киритилган истиқболли тузулмалардан “Раззоқбобо”, “Ижобат” ва “Четқум” майдонлари ўтказилган синаш ишлари натижасида янги газ конденсат конларини очилишига эришилди.

Жорий йил якунига қадар, ушбу конларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2021 йилга мўлжалланган углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастури доирасида навбатдаги излов қудуқларида бурғилаш ишларини олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “2022 йилга мўлжалланган углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш Дастури” доирасида жами 20 та истиқболли майдонларни бурғилашга киритиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда 21 та янги майдонларда ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу майдонлр 2022 йилда геология-кидирув ишлари дастурининг бажарилишига, хусусан янги табиий газ ва нефть конларининг очилишига ҳамда Республикада углеводород захираларининг кўпайтирилишига,табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларининг оширилишига замин яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|