“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигига риоя қилиш доимий назоратга олинган

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунинг 18-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, бошқарма ва корхоналарда саноат хавфсизлиги ва техник назорат йўналишида қатар ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг шу даврига қадар акциядорлик жамияти тасарруфидаги Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, "Муборак" газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Ўзбекистон ҳарбийлашган қисми, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва нефть базаларида ишлаб чиқариш назорати текшируви ўтказилди.

Текширувлар давомида аниқланган камчилик ва номувофиқликлар бўйича бошқарма ва корхоналарнинг масъулларига кўрсатмалар берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 469 та камчиликдан иборат 31 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш каби 367 та камчилик бартараф этилган.

Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспортини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида янги қурилаётган бино иншоот ва қурилмалар лойиҳа ҳужжатларини ва эксплуатация муддатлари ўтган қурилмаларни саноат хавфизлиги экспертизасидан ўтказиш каби 102 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд. Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бартараф этиш Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва сеҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|