“Ўзбекнефтгаз”:Коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида объектларда тест топширилишини ташкил этиш ишлари давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида карантин даврида коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланган ишчи-ходимлар Жамият ҳисобидан даволаниши амалга оширилмоқда. Пандемия тарқалишини олдини олишда фойдаланиладиган ҳимоя воситалари (тиббий кўлқоп, ниқоб, хўжалик совуни, антисептик воситалар, тана хароратини ўлчаш воситалари, дезинфекцияловчи воситалар) захираси яратилган. Карантин талаблари юмшатилишига қарамасдан, ҳар бир объектда дезинфекция қилиш воситалари билан таъминланиб, кунига икки мартадан эрталаб ва кечқурун смена алмашиш вақтида дезинфекция ишларини давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан бошқарма ва корхоналарда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тизимдаги корхона ва бошқармаларда коронавирус пандемиясининг нефть ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида масъул ходимлардан иборат штаб ва кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилган.

Бундан ташқари, бошқарма ва корхоналар раҳбарлари пандемия тарқалишини олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида иш жойларида тест топширилиши ташкил этилмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида фоалият юритувчи ходимларнинг сони 39 828 нафарни ташкил этади. Шундан ҳозирги пандемия даврида тизим бўйича меҳнат қилаётган ходимлар сони 31 734 нафарни, даволанишга ва меҳнат таътилига чиққанлар сони 6 670 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг март ойида тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 200 060 дона тиббий ниқоб, 54 780 жуфт тиббий қулқоб, 6 259 дона хўжалик совуни, 16 165 дона антисептик воситалар ва 382 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда жорий йил бошидан ҳозирги кунгача жами 5 358 нафар ишчи ходим COVID-19 га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра, 3 нафар ишчи-ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан, 2 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 1 нафар ходим даволанишда карантинга олинган. Ҳозирда аҳволи яхши.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|