“Ўзбекнефтгаз”: Андижон нефть базасида халқаро стандартлар бўйича номувофиқликлар аниқланмади

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг март ойида “Андижон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида “NIKA CERTIFICATION” Халқаро сертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан “ISO 9001”, “ISO14001” ва “ISO 45001” Халқаро стандартлари бўйича назорат аудити ўтказилди.

Унда масъулияти чекланган жамиятнинг раҳбар ва ходимлар фаолияти, ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш хизмати, нефть маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш хизмати, ахборот технологиялари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизматлари, ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари назоратдан ўтказилди.

Нефть маҳсулотларини ички сотиш бўлими, режалаштириш, кадрлар бўлимлари, лаборатория, автохўжалик, юридик хизмати, таъмирлаш ва капитал қурилиш бўлимларининг интеграллашган бошқариш тизими(ИБТ)да ҳам текширув олиб борилди.

Шунингдек, аудиторлар мониторинг қилиш учун ҳужжатлаштирилган маълумотларни бошқариш, ички аудит, юқори раҳбариятнинг интеграллашган бошқарув тизими ҳисоботи ва рискларни бошқариш жараёнларини ҳам ўрганишди.

Аудит тақдим этилган объектив далилларни (ҳужжатлаштирилган маълумотларни) таҳлил қилиш, ходимлар, бўлимлар ва корхона фаолиятини кузатиш, турли даражадаги ходимлар билан суҳбатлашиш орқали амалга оширилди.

Текширувларда манфаатдор томонларнинг талаблари, шунингдек, амалдаги қонунчилик ва меъёрий талабларнинг шартномаларда белгиланганлиги, маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг мувофиқлиги ва мижозлар эҳтиёжини қондириш қобилиятини оширишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф ва имкониятлар аниқланганлиги ҳамда кўриб чиқилганлиги мониторинг қилинди.

Назорат текширувларида асосий эътибор мижозлар эҳтиёжини қондиришга қаратилди. Истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини таҳлил қилиш манфаатдор томонлар билан доимий алоқалар, интернет орқали маълумотлар алмашинувининг таъминланганлиги ҳолатига эътибор берилди. Аудит давомида номувофиқликлар аниқланмади.

“Андижон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида интеграллашган бошқарув тизимини яхшилаш мақсадида, экологик қонунлар ва қоидалар рўйхатини тартибга солиш, стандартлар, интеграциялашган бошқарув тизими жараёнлари ва процедуралари бўйича қўшимча тренинглар ўтказиш каби бир қатор тавсиялар берилди.

Аудит натижаларига кўра, “Андижон нефть базаси” МЧЖнинг интеграллашган бошқарув тизими “ISO 9001”, “ISO14001” ва “ISO 45001” Халқаро стандартлари талабларига мувофиқ деб топилди.

С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаментининг бош мутахассиси Ж.Тиркашов тайёрлади.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|