“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида 20 йилдан буён ишлатилиб келинаётган қурилмалар модернизация қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Этилен ишлаб чиқариш цехидаги “GT-1801” газ турбинаси бошқарув тизимининг модернизация қилиш ишлари “Siemens AG” компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Метрология ва автоматлаштириш бўлими ҳамда Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш тизими малакали мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди. Қарийиб 20 йилдан буён тўхтовсиз ишлаб келаётган “АВВ” компаниясининг бошқарув контроллерлари ўрнига янги русумдаги “Siemens” компаниясининг “CJP-10”, “CJP-20” ва “CJP-50” бошқарув шкафлари ва “S7-400” бошқарув контроллерлари ва кириш-чиқиш модуллари ўрнатилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида унинг йил давомида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари ўз вақтида бажарилишини кўзда тутилган.

Шунингдек,“Мехатроника” компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Полиэтилен ишлпб чиқариш цехидаги Экструдер қурилмасининг бошқарув тизими модернизация қилинмоқда. Модернизация ишлари доирасида “LP-1/2” Бошқарув шкафидаги “PLC 5/40 С Allen-Bradley”, “Automax 7010” контролерлари ва “01” подстанция биносидаги “Panel View 600” бошқарув панели ва “SD 3000” асосий экструдерининг частота ўзгартиргичлари ўрнига янги замонавий “Control logix 5000” контролерлари, “PanelView Plus” бошқарув панели, “Siemens” компаниясининг чостота ўзгартиргичларига алмаштирилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ негизида тозаланган метан таркибидан суюлтирилган синтетик ёқилғи олиш” инвестицион лойиҳасига кўра, “Тозаланган метан газларини ҳисобга олиш” майдончаси лойиҳалари асосида назорат ўлчов асбобларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: "“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Қашқадарё вилояти, Ғўзор тумани, Шўртан қўрғонида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган. Мажмуа йилига 4,0 млрд куб метргача хомашё газини қайта ишлаш, 3,5 млрд куб метргача табиий газ, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 110 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,0 минг тоннадан ортиқ олтингугурт грануласи ишлаб чиқариш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|