December 12, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қазиб чиқариш, қайта ишлаш, қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш бўйича 11 ойда эришилган натижалар

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 3 ва 9 август кунлари ўтказилган йиғилишларда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига республика истеъмолчиларига табиий газ, суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш, геология қидирув ишларини жадаллаштириш орқали янги углеводород заҳираларини аниқлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшриқларни ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш объектларида “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган эди.

Қазиб чиқариш, қайта ишлаш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларини узлуксиз олиб бориш натижасида 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунида қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, углеводородларни қазиб чиқариш бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эришилди:

• Табиий газ қазиб чиқариш 30,9 млрд куб метр (прогноз – 99,4 фоиз; ўсиш суръати – 102,3 фоиз);

• Газ конденсати – 1,3 млн тонна (103,0 фоиз; 101,0 фоиз);

• Нефть – 106,9 минг тонна (106,8 фоиз; 92,9 фоиз) ташкил этди.

Геологик-техник тадбирлар бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

• 154 та қудуқ ишга туширилди;

• 672 та қудуқ мукаммал таъмирланди;

• 42 та технологик объектларда қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди.

Нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

• автобензин – 813,3 минг тонна;

• дизель ёнилғиси – 380,4 минг тонна;

• авиакеросин – 92,1 минг тонна;

• мазут – 75,6 минг тонна;

• суюлтирилган газ – 582,6 минг тонна;

• полиэтилен –122,9 минг тонна ишлаб чиқарилди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

• экспорт – 389,3 млн доллар;

• инвестицияларни ўзлаштириш –734,2 млн доллар;

• ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш – 3,0 трлн сўм;

• импортни қисқартириш – 321,0 млн долларга бажарилди.

Жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш объектларида эълон қилинган “Фавқулодда ҳолат” 2022 йил 5 январга қадар давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|