“Ўзбекнефтгаз”: Геология бўйича стартап-лойиҳаларнинг намойиши кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 16-17 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Акселерация дастурида иштирок этган стартап-лойиҳаларнинг намойиш куни” (Demo day) онлайн тарзда ўтказилди. Ушбу тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг бир қанча мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сон қарори билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Унга кўра, 2021–2022 йиллар давомида Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ҳамда истиқболли стартап-лойиҳаларни ривожлантириш дастурини ишга тушириш топшириғи белгилаб берилган эди.

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” МЧЖ томонидан онлайн тарзда стартап-лойиҳаларни саралаш жараёнлари ўтказилди. Саралаш натижаларига асосан, “Банк ва молия”, “Соглиқни сақлаш”, “Кадастр”, “Энергетика”, “Транспорт”, “Қурилиш”, “Таълим”, “Қишлоқ хўжалиги” ҳамда “Геология” йўналишлари бўйича акселерация дастурига киритилган лойиҳалар рўйхати шакллантирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матухассисларининг геология йўнилиши бўйича MINING MANAGAMENT – “Бурғулаш жараёнларини бошқаришни автоматлаштириш. Бурғулаш соҳасида режалаштириш, ишлаб чиқариш, жиҳозларнинг ишлашини кузатиш, бюджет ва ҳаражатларни бошқариш учун дастурий тизими” ҳамда “Datagaze DLP” – “Корхоналар ва ташкилотларда махфий маълумотларнинг ошкор қилинишини олдини олувчи тизим” мавзуларидаги стартап лойиҳалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида иштирокчлар рақамлаштириш борасидаги ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|