“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида Фанлар академияси билан ҳамкорликда инновацион ишланма ишлаб чиқариш жараёни жорий этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти қошидаги “Kimyoviy Texnologiya” МЧЖ билан ҳамкорликда 7236 дона сузувчи понтон ишлаб чиқариш ва корхонага етказиб бериш ишларини амалга оширди.

Сузиб юрувчи понтонларнинг биринчи навбати заводга келтирилгач, ёнғинни ўчириш бўйича синовдан ўтказилди ва ижобий натижа кўрсатди.

Жорий йилнинг 18–19 январь кунлари завод ва “Кимёвий Технология” МЧЖ мутахассислари томонидан 7236 дона сузувчи понтонлар 55-ВПСга муваффақиятли юкланди.

Ушбу янги дизайндаги полиэтилентерефталат (ПЭТ) понтони қабул қилиш, тарқатиш, сақлаш ва сиғимларда тўсатдан пайдо бўлган ёнғинни ўчириш пайтида нефть маҳсулотлари ва газ конденсатининг буғланиши натижасида енгил углеводородларнинг йўқолишини бартараф этишга мўлжалланган.

Бундай понтон ёнғин, портлашга қарши махсус кўпик ҳосил қилувчи эритма ва инерт газ билан тўлдирилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан резервуарлар учун модернизация қилинган сузувчи понтон ишлаб чиқилган ва №SAP 01058 рақамли ишлаб чиқариш намунасига “Резервуарлар учун понтонли қурилма” мавзусида патент олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|