“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Ernst & Young” аудиторлик консалтинг компанияси масъуллари билан музокаралар олиб борди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Тошкентдаги “Congress Hall” саройида “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида ўтказилаётган халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Ernst & Young” аудиторлик консалтинг компанияси мутассадди раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Штаб квартираси Лондонда жойлашган “Ernst & Young” компаниясининг бизнес маслаҳат умумий амалиёт департаменти раҳбари Рута Макаревичуте ва Амалиёт бошлиғи Анвар Азамов билан бўлиб ўтган учрашувда 2020 йил учун Жамиятнинг молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида аудитдан ўтказишни якунлаш ва 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ижобий ҳулосасини олиш муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Жамиятда халқаро корпоратив кредит рейтингини олиш хамда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ ишлар давом эттирилаётгани таъкидланди.

Ўз навбатида, Рута Макаревичуте ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш лойиҳаси борасида ўзининг ишончли фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” йўналишида ижобий натижаларга эришилаётгани эътироф этилди ҳамда операцион самарадорликни ошириш, ишончлиликни бошқариш, шунингдек, авария, режадан ташқари носозликлар сонини камайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Музокара давомида “Ernst & Young” компанияси мутахассислари томонидан берилган тавсиялар, таклифлар ва лойиҳа босқичларига ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда кейинги йилларда ҳам биргаликда алоқаларни янада мустаҳкамлаб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

Аудит хулосаси орқали "Ўзбекнефтгаз" АЖ халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик консультантлар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, савдолар, активлар рентабеллиги, активлар ва мажбуриятларнинг айланиши даражаси ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича халқаро амалиёт асосида белгиланадиган талабларни амалиётга жорий этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил учун МҲХС (IFRS) асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисобот бўйича “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий хулоса берилган ва ҳисоботлар расман www.ung.uz эълон қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|