Пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ биринчилиги ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази ўқ отиш базаси тирида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича ўтказилган мусобақада “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча қизиқувчи ходимлари иштирок этишди.

Қизғин баҳслар остида ўтган эркаклар ўртасидаги мусобақада Автотранспорт ва махсус техника департаменти ходими Умаров Баҳодир рақибларига имконият қолдирмаган ҳолда 1-ўринга сазовор бўлди.

2-ўрин Воҳидов Абдуғанига насиб этган бўлса, Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаментининг яна бир ходими Машарипов Акром 3-ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам жуда қизиқарли бўлди. Нефть ва газ илмий-тадқиқот, лойиҳалаш институти (ЎзЛИТИ) ходималари бошқаларга мутлақо имконият қолдирмаган ҳолда совринли ўринларни ўзаро бўлишиб олишди.

Базавий стандартлаштириш бўлими ходимаси Тошматова Моҳинур мусобақада тенгсиз эканлигини амалда исботлаб, 1-ўринни қўлга киритди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва лойиҳаларни техник-иқтисодий асослаш бўлими ходимаси Ирода Ҳамроева 2-ўринни, Сметалар бўлими ходимаси Диана Тешабаева 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|