“Ўзбекнефтгаз”: “Помуқ” сиқув компрессор станциясидаги Газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Помуқ” сиқув компрессор станцияси Газ ҳайдаш агрегатларининг регламент ва таъмирлаш ишлари ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Помуқ” газ кони қудуқларидан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, “Муборак” газни қайта ишлаш заводига ҳайдаб беришдан иборатдир. Шунингдек, ушбу станция бошқарманинг газ қазиб чиқариш бўйича кўрсаткичларни сезиларли даражада оширишга ҳам хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, улардан биттасининг тўхтаб қолиши, суткасига 2 млн куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда 100-, 200-, 300-, 400-сонли Газ ҳайдаш агрегатларида регламент ва таъмирлаш ишлари навбатма-навбат тезкор равишда ўтказилди. Хусусан, Газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “АИ-336-2-8” русумли газ турбинали двигателлар ва “2242-56/23-75М12” ва “КВД 226ГЦ2-300/7,1-24М12” русумли компрессорлар ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан, станция муҳандис ходимлари томонидан қайта таъмирланди.

Регламент ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газ турбинали двигателларнинг ички қисмлари “эндоскоп” аппарати билан текширилиб, махсус ювиш воситаси ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Двигателларнинг ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Газ турбинали двигателларни ва компрессорларнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада, газ ҳайдаш агрегатларининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажми қисқаришининг олдини олишга эришилади.

Маълумот учун: “Помуқ” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган. Станцияда 4 та Газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, йилига 2,1 млрд куб метр табиий газни ҳайдаш қувватига эга. Ушбу станциядаги Газ ҳайдаш агрегатларига Украина давлатининг “Мотор Сич” заводида ишлаб чиқарилган АИ-336-2-8 маркали газтурбинали двигателлар ва “Сумское НПО” заводида ишлаб чиқарилган компрессорлар ўрнатилиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|