“Ўзбекнефтгаз”: Журналист ва блогерлар иштирокида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида пресс-тур уюштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлдилар.

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида қилинган ишлар кўрсатилиб, ҳозирги кунда ушбу лойиҳанинг самарадорлиги борасида тўлиқ маълумот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг қурилиш-монтаж ишлари пандемия даврига тўғри келгани ва ундаги мураккаб вазиятлар бўйича берилган саволларга жавоб берилди.

Таъкидлаш керакки, лойиҳа қиймати 49,0 млн доллар ҳисобланиб, ушбу лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар қилинди ва ҳатто карантин пайтида ҳам қурилиш ишлари тўхтатилмади.

Журналист ва блогерлар лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилганининг гувоҳи бўлишди.

Шўндан сўнг, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ташкил этилганининг 40 йиллиги муносабати билан очилган музей фаолияти ҳам ўрганилди.

Музейда бошқарма фаолиятига доир маълумотлар, қилинган ишлар, эришган ютуқлар ҳақида маълумотлар жамланган.

Ташриф сўнггида, Бошқармадаги диспетчерлик хизмати ва унинг фаолияти борасида берилган барча саволларга жавоб берилди.

Ўз ўрнида Бошқармада автоматлаштириш ишлари қандай бажарилгани аниқ мисоллар билан намойиш этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|