“Ўзбекнефтгаз”: Профессор-ўқитувчилар илмий изланишлар олиб бориш мақсадида завод ва конларни ўрганишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириқлари асосида Жаҳон банкининг Халқаро Тараққиёт Уюшмаси билан ҳамкорликда “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида шу кунга қадар объектларда машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан 27 912 660,8 кВт*с электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилди.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сардоб” конида ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станцияларидаги машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан микротурбинали қурилмалар ёрдамида 2 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқот талаб даражасида эмаслиги танқид қилиниб, илм-фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишлар кўрсатиб ўтилган эди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳамда Энергетика вазирлиги томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан, Муборак нефть ва газ бошқармаларига қарашли конларга Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг профессор-ўқитувчилари жалб этилди.

Профессор-ўқитувчилар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетика бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда объектларда электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий изланишлар олиб бориш борасида маълумотлар ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|