“Ўзбекнефтгаз”: Пропан-бутан аралашмасини олиш цехида метанол пуркаш тизими ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва заводларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хажмини ошириш мақсадида мавжуд Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларининг 1-, 2-, 5-навбатларида модернизация қилиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, лойиха доирасида қурилмаларнинг иш самарадорлигини ошириш борасида ишлар давом этмоқда.

Қурилмаларнинг 2-, 5-навбатларида лойиҳа бўйича ишларнинг босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш ва “оловли ишлар” тадбирига асосан технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлашда кўзда тутилган иссиқлик алмашинуви “Т-3/1,2” ва сепаратор “С-1, 2” аппаратларига метанол пуркаш тизими ишга туширилди.

Маълумот учун: “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмаси олиш цехи 2-,5-навбатлари 2007, 2012 йилларда ишга туширилган. Ушбу цехнинг қуввати 6 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаш, 100 минг тонна суюлтирилган газ ва 20 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|