“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев топшириғига биноан, нефт ва газ соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш ҳамда Жамият фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-турлар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

19 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ўтказилди.

Пресс-турнинг асосий дастури журналистларни автомобиль бензини ишлаб чиқариш билан таништиришга қаратилди.

Ўзбекистон саноатида муҳим ўринни эгаллаган, давлат стратегик аҳамиятидаги заводга ташриф журналистларни йўриқномалар билан таништиришдан бошланади. Пресс-тур иштирокчиларига корхона ҳудудидаги хавфсизлик техникаси ҳақидамаълумот берилди. Ҳар бир ОAВ вакили махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари таъминланди.

Экскурсия қуйиш-тўкиш эстакадасидан бошланди, бу ерда пресс-тур иштирокчилари заводга хомашё қайердан келишини билиб олишди.

Асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультида технологик жараённинг бошқарилиш жараёнларига гувоҳ бўлишди. Сўнггира иштирокчилар юқори октанли бензиннинг ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюришди.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулот сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади. Заводда технологик жараённинг ҳар бир босқичида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилади.

Заводнинг марказий таҳлилхонасига ташриф доирасида журналистлар ва блогерлар бензиннинг октан сонини аниқлаш қурилмасига катта қизиқиш уйғотди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг бензинни ишлаб чиқариш борасидаги саволларига тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш майдонларида жавоб берилди. Бир сўз билан ифодаланганда уларга заводга хомашёни қабул қилиш, қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сотиш – бутун ишлаб чиқариш занжирининг кузатишларига имкон яратилди.

Меҳмонлар корхона объектларига экскурсия пайтида бензин, дизель ва авиация ёқилғиси қандай ишлаб чиқараётганларини кўришди ва ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотлари барча талабларга жавоб беришига шахсан амин бўлишди.

Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши соҳа ва жамият ўртасида сифатли мулоқот ўрнатиш, аҳолини тезкор ва батафсил маълумот билан таъминлашга ёрдам беради.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|