“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қўшимча 1,2 млрд куб метр табиий газ ва 32,2 минг тонна газ конденсати қазиб олинади

Бош саҳифа Русский

“Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ томонидан 701,4 млн доллар қийматли “Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар лойиха доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.
“Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда жами узунлиги 78.97км. ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди, 5.55км сув қувури, 40.5км электро ўзатиш линиялари, ишлар довом этилмоқда.

“Чандир” гуруҳида 134.1км газ қувурлари ўтказилди, 84.6км электр ўзатиш линиялари, телефон алоқа ва интернет тўла билан таъмирлаш мақсадида 119.82км оптик толали алоқа линияси кабели ўтказилиб, 133.3км йўл қурилди.

Шунингдек, ишчи-ходимларнинг яшаши учун 50 кишилик яшаш шаҳарчаси қурилди, “Урга” конида газни “Бухоро-Урал” газ қувурига ўтказиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси ва кондаги ходимларнинг яшаши учун 23 кишилик яшаш шаҳарчаси қурилиб.

Бундан ташқари, “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда 71,15 км.ни ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди, “Чандир” гуруҳидаги ва “Урга” конларида ҳам ишчилар шаҳарчаси қуриб битказилди.

Ҳозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари олиб борилмокда (“Кўкчалоқ” кони). “Урга” конида эса 3 та қудуқни мукаммал таъмирлаш ва 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари бажарилмокда.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Урга” конида жойлашган 2-сонли қудуқда ён стволини кесиш ва синов ишлари амалга оширилган.

Ён стволининг 2825–2877м кесмида фильтр ўрнатилди; қудуқни ўзлаштириш пайтида конденсат билан газнинг саноат оқими суткасида 187,3 минг куб метр конденсат эса кунига 2,9 тонна олинмоқда. Қувонарлиси, қудуқ қуриб битказилди ва газ йиғувчи коллекторга уланди.

Таъкидлаш керакки, олиб борилган самарали ишлар натижасида 2021 йил якунига қадар 1,2 млрд куб метр табиий газ ва 32,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|