“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини республика истеъмолчиларига етказиб беришга тайёргарлик кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган янги турдаги синтетик дизель ёнилғисини республика истеъмолчиларига нефть базалар ва “UNG Petro” МЧЖлари орқали етказиб бериш кўзда тутилган.

Айни пайтда “Нефть база” МЧЖлар ва уларнинг ҳудудий филиаллари томонидан синтетик дизель ёқилғисини қабул қилиш, сақлаш ва истеъмолчиларга беришни амалга ошириш учун алоҳида сиғимлар ажратилган. Мазкур сиғимларда дефектоскопия, тозалаш, ускуна ва технологик қувурларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда техник жиҳатдан талаб даражасига келтирилмоқда.

Ҳозирги кунда “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган синтетик дизель ёқилғисини сақлаш учун
нефть базалар ва уларнинг филиалларида жами 24 850 куб метр ҳажмдаги сиғимлар ажратилган.

Шундан “Тахиатош нефть база” МЧЖнинг Қўнғирот, Чимбой, Элликқалъа филиалларида жами 2 700 куб метр, “Андижон нефть база” МЧЖнинг Асака ва Гурунчмозор филиалларида жами 600 куб метр, “Жиззах нефть база” МЧЖда жами 2000 куб метр, “Қарши нефть база” МЧЖнинг Косон филиалида 575 куб метр, “Навоий нефть база” МЧЖнинг Навоий-2 нефть омборида жами 800 куб метр, “Тўрақўрғон нефть база” МЧЖнинг Поп филиалида 1 000 куб метр, “Термиз нефть база” МЧЖнинг Жарқўрғон филиалида 3 000 куб метр, “Кучлик нефть база” МЧЖнинг Бекобод филиалида жами 2 000 куб метр хажмли сиғимлар тайёр ҳолга келтирилиб синтетик дизель ёқилғисини қабул қилишга тайёрлаб қўйилди. Қолган 12 175 куб метр ҳажмдаги сиғимларни тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|