January 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида 6 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Ортда қолган 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийликка алоҳида эътибор қаратилди.

Илм даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат техника университети, Геология фанлари университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент кимё-технология, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт, Бухоро муҳандислик-технология институтлари билан ҳамкорлик Меморандиумлари имзоланди.

Меморандумлар доирасида томонлар ўртасида назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, нефт ва газ соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг таълим олиш сифатини ошириш, лаборатория ишларини корхоналарда ташкил этиш, тажриба алмашиниш ҳамда кадрлар малакасини ошириш, қолаверса, ишлаб чиқариш корхоналари ва илм-фан муассасалари ўртасида интеграциясини йўлга қўйишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига ҳам қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника университетининг ҳудудида барпо этилаётган 2 қаватли “Бурғилаш лабораторияси ва ўқув корпуси” биносида “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 7,5 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Айни пайтда Бурғилаш лабораторияси ва ўқув корпуси учун 44 турдаги асбоб ускуналар ва қурилмаларни сотиб олиш бўйича томонлар ўртасида келишувлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|