“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли автомобиль йўлларидаги пиёдалар ўтиш жойлари “3D” кўринишда тайёрланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳамда йўллардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мутахассислари томонидан завод ва бошқармаларга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари учун қуйидаги кўрсатмалар берилган:

• Пиёдалар ўтиш жойлари янгича 3D кўринишида бўяш;

• Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, йўлларда қўшимча йўл белгиларини (буюрувчи, тақиқловчи, имтиёз, огоҳлантирувчи, ахборот ишора) ўрнатиш.

Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли автомобиль йўлларни куз-қиш мавсумига ҳозирлаш тадбирлари доирасида ишчи-ходимлар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар ўтиш жойлари янгича 3D кўринишида бўяш ишлари олиб борилиб, янги йўл белгилари ўрнатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|