July 25, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” сиқув компрессор станциясида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, авариявий тўхталишлар олди олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” 2-навбати сиқув компрессор станциясида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва авариявий тўхталишлар олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишлари “Baker Hughes General Electric” (АҚШ), “Мотор Сич” (Украина), ИНГК (Россия), “Система Сервис” (Россия) компанияларидан ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда олиб борилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси, “Алан” газ конидан паст босимли табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига белгиланган табиий газ қазиб чиқариш бўйича кўрсаткичларни сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши суткасига 1,440 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда станциянинг кафолат муддатида турганлиги сабабли, аниқланган камчиликларни, регламент ва таъмирлаш ишлари тезкор равишда ўтказиш зарур эди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун хорижий мутахассислар билан биргаликда технологик ускуналарни ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш йуриқномаларига ва станциянинг 100 ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган АИ-336-2-8 русумли газ турбинали двигателда регламент ва таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш ишларини ўтказиш йўриқномасига асосан амалга оширилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Бу газ ҳайдаш иншоатлари ёрдамида ҳайдалаётган кунлик 8,2 миллион кубометр табиий газлар “Алан” 1-навбати сиқув компрессор станцияси орқали Муборак газни қайта ишлаш заводига қайта ишлаш учун узатилади.

Ушбу заводда қайта ишланган газлар саноат ва халқ хўжалигининг турли жабҳаларига йуналтирилади.

Маълумот учун: “Алан” 2-навбати сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 3,335 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларига Украина давлатининг “МоторСич” заводида ишлаб чиқарилган АИ-336-2-8 русумли газ турбинали двигателлар ўрнатилиб 2021 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|