“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг кунлик сони ортиб бораётганини кузатишингиз мумкин. Бу эса, ҳар биримизни янада ҳушёр бўлишга чорлайди.

Бу борада Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ходимларга асосий қоидаларга амал қилиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан 15 – 24 июль кунлари Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унга қаришли объектларда тарғибот, ташвиқот ва назорат ишлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан объектларга саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар ходимлари сони 38 326 нафарни ташкил этмоқда, шундан ҳозирги пандемия даврида тизим бўйича ишдаги ходимлар сони 30 535 нафарни, даволанишга ва меҳнат таътилига чиққанлар 7 688 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 24 июл ҳолатида тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 56 956 дона тиббий ниқоб, 12 055 жуфт тиббий қўлқоб, 1 652 дона хўжалик совуни, 3 090 дона антисептик воситалар ва 382 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда жорий йил бошидан хозирги кунгача жами 15 215 нафар ишчи ходим COVID-19 га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра 240 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланган шундан, 103 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 137 нафар ходим даволанишда. Ҳозирда аҳволи яхши.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|