March 18

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларга видеокузатув камералари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва заводларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан конларда ўрнатилиши режалаштирилган алоқа қурилмалари учун жойлар танлаб олинди ва ўрнатиш чизмалари тайёрланди.

Бошқармага қарашли “Шўртан – 1” ва “Шўртан – 2” конларидаги линиялардан суюқлик олиш идишлари, 9-сонли газконденсат йиғиш пункти, 2- ва 4-сонли конденсат йиғиш қурилмаларига видеокузатув камералари ва видео ёзувларни хотирага ёзиш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, шунингдек, объектларни рақамлаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида “Жанубий Тандирча” конларидаги линиялардан суюқлик олиш идишлари 1- ва 3-сонли конденсат йиғиш қурилмаларига ҳам видеокузатув камералари ўрнатилди.

Шунингдек, бошқармага қарашли бош маъмурий бино хоналари таъмирланди ҳамда телефон тармоқлари ва сервер хоналар мутахассислар томонидан қайта монтаж қилиниб, интернет, ички локал компьютер тармоғи ва телефон тармоғи ишга туширилди. Газни олтингугуртдан тозалаш цехига 140 метр узунликдаги тармоқ кабеллари монтаж қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|