“Ўзбекнефтгаз”: Энергетиклар иштирокида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият таркибидаги корхона ва бошқармаларнинг ишлаб чиқариш объектларида энергия ресурслар истеъмолини камайтириш, иқтисод қилиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни жорий қилиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Шўртан газ-кимё мажмуасида ўтказилган семинар-тренинг ҳам соҳа вакилларининг энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги ўзаро билим ва тажриба алмашинувини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Унда жамият тизимидаги корхона ва бошқармалар, қўшма корхоналар ҳамда халқаро энерго менежмент стандартини жорий қилиш марказлари, “Ўзэнергоинспекцияси” мутахассиларидан иборат 55 дан ортиқ энергетик ходимлар иштирок этишди.

Семинар-тренингда ҳозирги кунда тизимдаги корхона ва бошқармаларда энергия ресурслари истеъмолини иқтисод қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда жойларда энергия ресурслар таъминоти қурилмаларини эксплуатация қилишда ва хизмат кўрсатишда йўл қўйилаётган камчиликлар, шунингдек кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда соҳада эришилган ютуқлар, жойларда энергия ресурслари таъминоти қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётганлиги ҳамда соҳа вакилларининг ўзаро тажриба алмашинуви ва семинар-тренинглар йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Амалий ўқув семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги корхона ва бошқармаларда энергия ресурсларидан максимал даражада оқилона фойдаланиш, технологик жараёнларни узлуксизлигини таъминлаш, энергия ресурслар истеъмолини қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликка эришишни жадаллаштиришдан иборат.

Шунингдек, энергия ресурслар таъминоти қурилмаларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатишда соҳа ходимларининг оқилона ёндашувини таъминлаш, энг муҳими хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни барча жабҳаларда ўрнак бўлиш ва ёш мутахассисларининг амалий кўникмаларини тубдан ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Шўртан газ-кимё мажмуасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг истеъмолини камайтириб, иқтисод қилиш ҳамда халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича мақташга аризигулик ишлар олиб борилмоқда.

Семинар иштирокчилари 2020–2021 йилларда мажмуага ўрнатилган қуёш электр станцияси, фотоэлектрик панеллар ва қуёш сув иситкичлар, частота ростлаш ҳамда энергия тежамкор ускуналари орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Иштирокчилар Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли Электр таъминоти, Электротехник лабараторияси, Нимстанциялар, Иссиқлик энергияси таъминоти иншоатлари, Техник сув тайёрлаш иншоатлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирилди.

Семенар якунида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия ресурслар истеъмолини камайтириш бўйича тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|