“Ўзбекнефтгаз”: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида нефть ва газ ўқув-амалиёт полигони фаолият бошлади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Нефть ва газ саноатида замонавий технологиялар ва инновациялар” Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Даставвал, Нефть ва газ факультети ўқув-амалиёт полигонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда сўзга чиққан Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбари Ш.Aсланов бугунги конференциядан кўзланган мақсад, институт ва корхона ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик натижалари, битирувчиларни иш билан таъминлаш борасида қилинаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этди.

Хусусан, захира кадрларни шакллантириш мақсадида “Шўртан газ кимё мажмуаси стипендияси” таъсис этилди.

Шунингдек, тадбирда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбари Ш.Aсланов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Фахрий профессори унвони билан тақдирланди.

Илмий-амалий анжуман доирасида институт профессор-ўқитувчилари, нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган республикадаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари ва бошқа олий ўқув юртлари олимларининг соҳа бўйича олиб бораётган илмий ва амалий янгиликлар, муаммо, камчилик ва ютуқлари ҳақидаги маърузалари тингланади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|