“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда 3100 метр чуқурликдан табиий газ ва газ кондесати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастури” доирасида “Ёрмоқ” конида излов-қидирув бурғилаш ишлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг май ойида карбонат юра қатламининг нефть ва газ истиқболлигини ўрганиш мақсадида “Ёрмоқ” конининг 4-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишлари бошланган эди. Қудуқда 3175 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари олиб борилди ва юра қатламларининг тўлиқ нефтгазга маҳсулдорлиги синаш ишлари бошланди.

Очиқ ўзанда 3175-3105 метр оралиғида олиб борилган синаш ишлари натижасида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

Ҳозирда ушбу олинган табиий газнинг кунлик дебити (10 мм штуцерда) 75 минг куб метр табиий газ ва 1,2 тонна газ конденсатни ташкил қилмоқда. Қудуқда қатлам хусусиятларини аниқлаш мақсадида газконденсат тадқиқот ишлари ўтказилди ва қудуқ синов-ишлатишга топширилади.

Маълумот учун: “Ёрмоқ” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда очилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|