“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёлик ёшлар учун нефть-газ саноати корхоналари фаолияти бўйича очиқ дарс ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникасида” “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильони иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу павильонда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида, шунингдек, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида Қарши шаҳрининг 13-ўрта мактаб 11-синф битирувчиларига касбга йўналтириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан очиқ дарс ўтказилди.

Учрашув мобайнида департаментлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг иш фаолияти, корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Нефть-газ маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари – бурғилаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг макетлари мисолида тўлиқ кўрсатиб берилди.

Шунингдек, учрашув давомида ўқувчи ёшлар билан технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter