“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги нефть ва газ объектлари қўмондонлик-штаб ўқув машқларида фаол иштирок этди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 29 март кунидан 31 март кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Қашқадарё вилоятида жойлашган корхоналарда қўмондонлик штаб-ўқув машқлари ўтказилди.

Ушбу ўқув машқларига Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар жалб этилди. Ўқув машқларининг дастлабки кунида иштирокчилар билан саф кўриги ўтказилиб, машқларни ўтказишдаги асосий мақсад ва олдинда турган вазифалар етказилди.

Унда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи корхона, ташкилотларнинг шайлиги, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда оқибатларини бартараф етиш учун зарур техника ва асбоб-анжомларнинг ҳолати ўрганилди.

Ўқув машқи ғоясига кўра, Шўртан газ кимё мажмуасида шартли равишда қўпорувчилик ҳаракати ҳамда зилзила содир этилди. Мажмуа ҳудудида юзага келган авария натижасида ҳавога захарли моддалар тарқалганда, корхона ва ташкилотлар фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги, бундай вазиятларда корхона ишчиларининг ўзларини қандай тутиши синовдан ўтказилди.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ташкил этилган ўқув-машғулотларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ҳамда уни текзорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи-хизматчилардан иборат қутқарув, разветка, жамоат тартибини сақлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва хабар бериш, эвакуациялаш, таъминот ҳамда ёнғин ўчириш гуруҳлари карантин қоидаларга риоя этган ҳолда фаол иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар иштирокчилари томонидан ўз йўналишидаги шартли аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш билан боғлиқ вазифалар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Ўқув машқларида яхши натижалар кўрсатган Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуаси Ўзбекистон Республикаси ФВВ томонидан фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|