“Ўзбекнефтгаз”: 146 та ФЁТШ сотилди, яна 181 таси аукцион савдоларига қўйилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириғига биноан ҳудудий нефть базалар тасарруфидаги фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ)нинг бир қисми очиқ оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилмоқда.

Бугунги кунга қадар 146 та ёқилғи тарқатиш шохобчалари “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасида оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилди.

Республикамизнинг турли минтақаларида жойлашган яна 181 та ёқилғи тарқатиш шохобчалари “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончаси орқали ким ошди савдосига қўйилди. 288 та шохобчаларда айни пайтда сотувдан олдинги баҳолаш ишлари олиб бормоқда.

Aукционда иштирок этиш учун “E-Ijro Auksion” рўйхатдан ўтиш ва электрон рақамли имзога эга бўлишнинг ўзи кифоя. Қўшимча маълумотларни олиш учун манфаатдор томонлар нефть базаларга мурожаат этишлари мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|