“Ўзбекнефтгаз”: Республика нефть ва газ геология-қидирув ишлари сарҳисоб қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Республика Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда “Ўзбекгеофизика” АЖ билан ҳамкорликда Республикада нефть ва газга қаратилган геология-қидирув ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган геология-қидирув ишлари натижалари ва биринчи ярим йиллик ва йиллик кўрсаткичларни бажарилиши ҳамда 2022 йил режалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти мутахассислари, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари бош геологлари, излов-қидирув қудуқларни бурғилаш бош пудратчи ва субпудрат корхоналари бош геологлари, “Ўзбекгеофизика” АЖ филиаллари бош геологлари, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтининг бўлим бошлиқлари ва масъул мутахассислари иштирок этишди.

Муҳокамаларда Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона нефтгазли ҳудудларида бажарилаётган сейсмик, бурғилаш ва илмий тадқиқот ишлари ишчи ҳолатда ўрганиб чиқилди.

Пудрат ва суб пудрат корхоналари бош геологларининг қудуқларни бурғилаш бўйича 2021 йил январь-май ойлари натижалари ва ярим йиллик ва йиллик бўйича ҳисоботлари тингланди. Корхоналар томонидан бажарилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва йил якунига қадар ушбу камчиликлар бартараф этилиши ҳамда ҳар бир натижага корхона бош геологлари ва ҳар бир мутахассис масъуллиги таъкидланди.

Йиғилиш мобайнида “Ўзбекгеофизика” АЖ филиаллари томонидан 2021 йил бошидан чуқур бурғилашга тайёрланган истиқболли майдонлар ҳамда илгари бурғиланган майдонлар ва разведкадаги конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекгеофизика” АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти мутахассислари томонидан янги Хоразм воҳасининг нефтгазга истиқболлигини аниқлашга қаратилган 2Д сейсмоқидирув ва электроқидирув ҳамда илмий-тадқиқот ишлари маълумотлари муҳокама қилинди.

Давлат геология қўмитаси билан йиғилишда олинган маълумотлар асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2022 йилги излов-қидирув ва параметрик қудуқларини бурғилаш режа жадвалини шакллантиришга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|