“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида ёнғинга қарши махсус-тактик машқлар ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбенефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг исий бошлагани учун тизимдаги корхоналарда ёнғиннинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи объектларида ёнғин қутқарув қисми, фуқаро муҳофазаси, тиббий-санитария қисми ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ёнғинга қарши курашиш учун доимо шайлик ҳолати эълон қилинган.

Автонақлиёт цехи, санитария дружинаси, Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисм тезкор гуруҳи ва бошқалар билан ҳамкорликда махсус-тактик машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ёнғинни ўчиришда ўт ўчирувчиларнинг касбий тайёргарлиги катта аҳамиятга эга. Бунинг учун мунтазам машғулотлар ва жисмоний машқлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозим.

Машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехи ҳамда хомашё ва тайёр маҳсулотлар цехи ҳудудида ўтказилган ёнғинга қарши машқларда 16-,17-,18-сонли ёнғин-қутқарув қисми, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отрядининг ишчилари, санитария дружинаси, авария техник гуруҳи, электр таъминоти гуруҳи, автонақлиёт цехи, Қоровулбозор тумани Ҳарбий қисм тезкор гуруҳи вакиллари ўзларининг касбий маҳоратларини намойиш этдилар.

Ўқув машғулотлари режасига кўра, технологик қурулмада ва нефть маҳсулоти сақлаш сиғимида шартли ёнғин содир бўлди. 16-ёнғин-қутқарув қисми диспетчери огоҳлантириш сигналини олди ва зудлик билан машғулот ҳудудига ўт ўчирувчиларни юборди.

Ёнғин содир бўлган жойга авария техник гуруҳи зудлик билан етиб келди ва тезда ёнғин ўчирилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шартли ёнғин ўчириш режага биноан ўчирилди, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ишчилари ва ёнғин-қутқарув қисми ходимлари тезкорлик ва юқори даражадаги ўзаро ҳамкорликни намойиш этдилар.

Қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.

Ёнғин ўчириш оператив-тактик машғулотида 192 киши иштирок этди, 26 та ихтисослаштирилган техника ишлатилди. Барча санитария-эпидемиология талаблари бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|