“Ўзбекнефтгаз”: Канадалик маслаҳатчилар томонидан нефть ва газ қудуқлар фаолиятини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш майдонларида Канаданинг “RLG International Inc.” команияси вакиллари иштирокида қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш жараёнлари операцион самарадорлигини ошириш лойиҳаси доирасида ишлар давом эттирилмоқда.

Комания вакиллари ҳамкорлигида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, “Ўзнефтегаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ офисларида ҳужжатларни таҳлил қилиш ва интервьюлар ўтказиш бўйича ишлар якунланди. Шунингдек, нефть ва газ қудуқларига чиқиб корхоналар операцион фаолиятини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Диагностика ишлари давомида Газли, Шўртан, Муборак ва Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли қудуқларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш амалиёти ва услублари ўрганилмоқда, танқидий таҳлил қилинмоқда ва баҳоланмоқда.

Халқаро маслаҳатчилар томонидан тўсиқлар, муаммоли соҳалар, самарасиз операциялар аниқланмоқда. Келгусида ушбу ҳолатларга нисбатан омиллар таҳлили ўтказилади ва бартараф этиш амаллари ишлаб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|