“Ўзбекнефтгаз”: Конституциянинг мазмун-моҳияти ёшларга янада кенгроқ тушунтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар иштирокида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабатига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Бош Қомусимизнинг қабул қилинганлигига 28 йил тўлиши муносабати билан унинг тарихини ва мазмун-моҳиятини ёшларга янада кенгроқ тушунтиришдан иборат.

Тадбирда ёшларга Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш учун юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳриддинова таклиф этилди.

Профессор Феруза Муҳриддинова ёшлар учун мамлакатимизнинг муҳим ҳуқуқий ҳужжатини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлатиш билан боғлиқ тарихий жараёнлар хусусида батафсил сўзлаб берди.

- Конституциямизнинг ҳар бир моддаси миллионлаб фуқароларимизнинг тақдирига дахлдордир, – дейди профессор Феруза Муҳриддинова. – У халқимиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтиб ўтганидек, “Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди”– дея таъкидладилар. Бинобарин, Конституциямиз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт йўлида адолат мезони бўлиб келмоқда.

Маърузачи 1992 йилда қабул қилинган мамлакатимиз асосий қонунининг ўзига хос жиҳатлари, унинг давлат ва жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|