“Ўзбекнефтгаз”: Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 2021 йил давомида тўртта йирик лойиҳа амалга оширилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ–4889-сонли “2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманига масъул этиб бириктирилган.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 2020–2022 йиллар давомида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 60 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва 867 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Шу билан бирга, Жамиятнинг ҳомийлик маблағлари асосида ижтимоий соҳа йўналишидаги 4 та лойиҳани 2021 йилда амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу қарорнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, 2020 йил 17-ноябрь куни Жамият бошқарувининг 80-сонли қарори қабул қилинди ҳамда ушбу қарор билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ” таркиби, уларнинг аниқ вазифалари ҳамда хизмат сафарига чиқиш жадвали ишлаб чиқилган.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани ҳокимлиги билан биргаликда қуйидаги белгиланган вазифа ва топшириқларни амалга оширади:

– “Қонликўл” ОФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги балансида бўлган бўш турган бинони реконструкция қилиш орқали тумандаги 16 нафар “Темир дафтарга” кирган ночор оилаларга уй-жой сифатида бериш;

– “Арзимбетқум” ОФЙда 60 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш;

– “Бўстон” ОФЙда 180 ўринли 24-мактаб биносини янгидан қуриш;

– “Бескўпир” ОФЙда 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш.

Ушбу объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Қонликўл туман ҳокимининг 2020 йил 28 ноябрдаги 830/11-сонли ва 831/11-сонли қарорлари қабул қилинган.

Таъкидлаш керакки, 2021 йилда 36 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан саноат соҳасида – 14 та, хизмат кўрсатиш соҳасида – 11 та ва қишлоқ хўжалиги соҳасида – 11 та лойиҳалар амалга ошрилади. Натижада эса, 1000 га яқин янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|