“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда кунлик 115 минг куб метр таббий газ ва 1,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ иш бошлади (Видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан 20-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ўз самарасини бериб, қудуқ ишга туширилди.

Қудуқда 1579-1574 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилиб, ўзлаштириш натижасида кунлик 115 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|