Чиноз нефть базасидаги ёнғинни ўчириш нега 8 соатга чўзилди?

Чиноз нефть базасидаги ёнғинни ўчириш нега 8 соатга чўзилди? Сўнгги пайтларда янги конлар очилётгани, қудуқлардан газ қазиб олишга эришилгани ҳақидаги маълумотлар кўп берилсада, амалда натижасининг сезилмаётганлигининг сабаби нимада? Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг саволларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан жавоб берилди:

“Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев:

- “Пахта нефть базаси”да меъёр бўйича сиғимни тозалаш ишлари амалга оширилаётган бўлган. Ёнғин — меҳнат хавфсизлигига риоя этилмаганлиги натижасида содир бўлди. Ёнган идишда юз тоннага яқин маҳсулот бўлган. Биз ёнган маҳсулотни ўчиришга эмас, унинг атрофидаги идишларни қўриқлашга ҳаракат қилдик. Чунки базада 40 минг тоннагача маҳсулот бор эди, ёнаётган маҳсулотни бошқасига кўчириб ўтказишнинг имкони йўқ эди. Ўт ўчирувчилар ўт ўчириш билан эмас, атрофидаги идишларни ёнғиндан асраш билан оввара бўлгани учун ҳам ёнғин саккиз соатга чўзилиб кетган.

Ёнғинда 6 киши жароҳат олган эди. Ҳозирда уларнинг ҳаммасининг аҳволи яхши, даволаниб уйларига қайтишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг геология бўйича ўринбосари Қобул Тўхтаев:

- Геология ишлари бўйича қисқача маълумот берсам. Аввало, ерни устдан туриб янги углеводород конларини аниқлаш мақсадида мавжуд конларнинг остини ўрганиш учун 2Д, 3Д сейсмоқидирув ишлари ўтказилади. 3-3,5 минг метр чуқурликдаги қатламнинг кўтарилганлиги аниқланади.

Кейин 1-излов қудуғи қўйилади излов-бурғулаш ишлари олиб борилади. Бурғилаб бориб ўша қатлам очилганда у ерда газ ҳам, сув ҳам, нефть ҳам бўлиши мумкин.

Навбатдаги иш разведка-қидирув ишлари конни атрофини-контурини аниқлашдан иборат бўлади. Конни қазиб олишга тайёрлашга 5-7 йил кетади. Айрим янги очилган конлар инфраструктурадан узоқроқда жойлашган бўлади.

Уни заҳирасини тўлиқ аниқлаб, Давлат заҳиралари рўйхатидан ўтказилгач, ҳисоб-китоб қилинади. Разведка ишлари тугатилгач, лойиҳа ишлари амалга оширилади. Кейин қазиб чиқаришга қўшамиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|