“Ўзбекнефтгаз”: Қоракўл туманида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газ конденсат конидаги 51-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва қудуқда қатламни мини-гидравлик ёриш ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қулбешкак” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилнинг март ойида ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|