“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конида табиий газ ва газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газ конденсат конидаги 52-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1868–1858 метр оралиғи перфорация қилинди.

Конларни ишлатиш департаментининг тезкор маълумотларига кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик маҳсулдорлиги 110 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қулбешкак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|