Азиз ватандошлар!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси барча ватандошларимизни Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ байрам муносабати билан барчангизга сиҳат-саломатлик, файзу баракот, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.

Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга ривож, мустақил Ватанимиз истиқболи порлоқ, тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Қурбон ҳайит байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|