“Ўзбекнефтгаз”: Қурилмани модернизация қилиш натижасида йилига 4,0 млрд куб метр табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалашга эришилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республика Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ–2697-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил манзилли дастур доирасида жамият тассаруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг I-V-навбатларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини “О‘zDSt–948:2016” стандарт талабларига мослаштириш ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини оширишдан иборат.

Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси I-V-навбатларини модернизация қилишнинг ишчи лойиҳаси ҳужжатлари “ЎзЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида корхоналар томонидан босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилди. Ҳозирда “Ўзбеккимёмаш заводи” томонидан тайёрланган 2 та сепаратор аппарати ва Чехиянинг “Global Industrial Solutions” компаниясида ишлаб чиқарилган 96 та юқори ҳароратга чидамли шарли кранлар келтирилди.

Айни пайтда III-навбатига 42 та шарли кранларни демонтаж ва монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилган.

Қурилиш-монтаж давомида қурилманинг эскирган газни қайта ишлаш нефтгаз-кимё аппаратлари, қувур арматуралари янгиланади ҳамда жараёнлар автоматик бошқарув тизимига ўтказилади.

Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур технологик қурилмани модернизация қилиш натижасида йилига 4,0 млрд куб метр табиий газ цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозаланади ҳамда қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқаришининг олди олинади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехи III-навбати 1987 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш навбатлари табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Гиссарнефтгаз” қўшама корхонаси, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания” МЧЖга қарашли газ конлардан қазиб олинадиган йиллик 4,0 млрд куб метр табиий газини қабул қилиш лойиҳавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|