“Ўзбекнефтгаз”: Бухородаги қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қўшимча” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 8-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Ушбу қудуқ тубини ювиш ишлари бажарилди ва унинг ҳалокатдаги насос қувурлар алмаштирилди. Натижада қудуқдан ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қўшимча” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2016 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|