“Ўзбекнефтаз” АЖ қошидаги STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” қўмитаси Стандартлаштириш бўйича баҳолаш рейтингида иккинчи ўринни эгаллади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтаз” АЖ қошидаги STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини такомиллаштириш, миллий ва халқаро миқёсда самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини таъминлаш, фондда мавжуд стандартларни ишлаб чиқиш, уларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институти 33 та стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Шунга кўра, эндиликда вазирлик ва идоралар қошидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолияти 10 та мезон бўйича баҳоланиб, ҳар чорак якуни билан рейтинги эълон қилиб борилади.

"Ўзбекнефтаз” АЖ қошидаги STQ 9 “Ўзнефтгазмаҳсулот” Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти 10 та мезон бўйича ижобий баҳоланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|