“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги қурилмада ёнғин чиқди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига “Учқир” комлексига қарашли Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги печда 2021 йил 7 июнь куни ёнғин келиб чиқди.

Шу сабали, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” сиқув компрессор станциясидаги 100-, 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари нормаль ҳолатда тўхтатилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” комплексидаги Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасига газ кириш-чиқиши тўлиқ ёпилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ёнғинни бартараф қилиш ишлари олиб борилди ва 7 июнь куни соат 17:30да бошланган ёнғин, 19:30да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар қайд этилмади.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Газлида рўй берган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда ҳамда ёнғин натижасида иш фаолияти тўхтаган қурилмани қайта ишлатилиши бўйича чоралар кўрилмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, икки кун муддатда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси иш фаолияти тўлиқ тикланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|