January 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Mолиявий ва комплаенс назорати департаменти бошлиғи вакант лавозимига танлов эълон қилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилади.

Очиқ танловда қатнашиш номзодлар анкета-резюмелари (анкета-резюме шаклини юклаб олиш)ни resume@ung.uz электрон почта манзили орқали 2021 йил 13 январдан 2021йил 23 январга қадар қабул қилинади.

Сиз томонингиздан юборилган анкета-резюме ижобий кўриб чиқилса, Сиз билан анкета-резюмеда кўрсатилган телефон рақами ёки электрон почта манзили орқали боғланамиз.

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич

Номзодлар юборган анкета-резюмелари тегишли масъуллар иштирокида танлов эълон қилинган лавозимнинг малакавий ва қўшимча лавозим талабларига мос келиши бўйича ўрганиб чиқилади ҳамда сараланади. Вакант лавозимга мос келган номзодлар кейинги босқич тест синовларига таклиф этилади.

Иккинчи босқич

Тест синовлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳридаги маъмурий биносида ўтказиш режалаштирилган. Тест саволлари номзодларнинг соҳа бўйича ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши кураш қонунчилигини билиши, молиявий назорат, комплаенс назорат, иқтисодий ва бошқарув билимлари, рус ва инглиз тилларини билиш даражаси, мантиқий фикрлаш, тарих бўйича билимларини бирламчи баҳолаш учун ўтказилади. Тест синовларидан минимал ўтиш – 70 балл. Тест синовлари видеотасвирга туширилади.

Учинчи босқич

Тест синовларидан энг юқори балл тўплаган номзодлар билан “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг тегишли масъуллари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирокида онлайн шаклда суҳбат ўтказилади.

Тест синовлари ва суҳбатлар ўтказиш санаси ҳамда вақти тўғрисида биз Сизни анкета-резюмеда кўрсатилган телефон рақами ёки электрон почта манзили орқали хабардор қилинади.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Mолиявий ва комплаенс назорати департаменти бошлиғи вакант лавозимига қўйиладиган талаблар

Вазифалари функционал мажбуриятлари:

• “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларидаги Молиявий ва комплаенс назорат департаменти фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш;

• Бўлим ва гуруҳлар ходимларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ҳамда қонун ҳужжатларга риоя этилишини мувофиқлаштириш ва назоратни таъминлаш.

• Топшириқларни самарали бажарилиши устидан доимий назорат олиб бориш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

• Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда аҳоли билан бевосита мулоқот олиб бориш ва фикр-мулоҳазалар ўрнатиш;

• Жамият тизимида Қонунчиликдаги қоидабузарликлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шаклланишини таъминлаш ва келажакда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича Раҳбариятга таклифлар тайёрлаш;

• Жамиятнинг бўлинмаларидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг вазифаларини назорат қилиш;

• Ижро интизоми ички мониторингини, қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ўз вақтида ижро этилиши устидан тизимли назоратни, шунингдек Жамиятнинг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликни таъминлаш;

• Молиявий ва комплаенс назорат департаменти йиллик иш режаси ишлаб чиқилишини ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекнефтгаз АЖ Бошқарув раисига тақдим этилишини таъминлаш;

• Коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

• Коррупцияга қарши давлат дастурлари доирасида Жамиятга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;

• Комплаенс назоратини тизимли ташкил этиш, ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя этиш мониторингини амалга ошириш;

• Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Жамият маблағларини сарфланишида масофадан бошқаришни кенг жорий этиш орқали Марказий аппаратда ва Жамиятнинг корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш объектларида молиявий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни ташкил этиш;

• Маблағлар ҳаракати бўйича ҳудудий корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан, шунингдек Жамиятнинг ғазначилик фаолияти устидан молиявий назоратни ташкил этиш;

• Кредит линиялари (жалб қилинган кредитлар), ҳомийлик, харидлар жараёнида, маблағларни мақсадли ишлатилиши устидан молиявий назоратни таъминлаш;

• Жамият маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тизимнинг тегишли қисмларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича умумлаштирилган маъулмотларни Жамият Раҳбариятига киритиш, шунингдек улар бўйича таклиф ва маълумотлар киритиш;

• Жамиятнинг пул маблағлари, молиявий активлари ҳаракати бўйича тегишли манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилинишини, молиявий қонун бузилиш ҳолатларни, хавф-хатар мавжуд бўлган молиявий назорат объектини ўрганиш бўйича ишларни ташкил қилиш.

• Лавозим йўриқномасига мувофиқ зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Номзодга қўйиладиган талаблар

• 30 ёшдан 55 ёшгача бўлганларга устуворлик берилади.

• Иқтисод, молия, техника,юриспруденция соҳасида олий маълумот.

• Молиявий-иқтисодий йўналиш бўйича раҳбарлик лавозимларида камида беш йиллик иш тажрибаси.

• Молиявий назорат,комплаенс назорат, ишлаб чиқариш билан боғлиқ
соҳаларда камчиликларни текшириш ҳамда текширув натижаларини
хужжатлаштириш, замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар бериш ҳамда уларни жорий этиш.

• Ўзбек тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши шарт. Рус ва инглиз тилларини билиши маъқулланади.

• Компьютер саводхонлиги : Ишончли фойдаланувчи, Microsoft Office, офис дастурларни билиш;

Ҳамкорлик шартлари:

• Бандлик шакли: Офисда/тўлиқ бандлик

• Иш тартиби (бошланиш вақти, тугаш вақти, иш ҳафтасини давомийлиги, дам олиш кунлари): 09:00 дан 18:00 гача. Душанба-жума.

• Меҳнат қонунчилиги доирасида иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши мумкин.

• Синов муддати 3 ой.

• Узоқ муддатли хизмат сафарларига тайёрлик.

Қўшимча талаблар

• Коррупцияга қарши кураш бўйича сертификатларнинг мавжудлиги.

• Масъулиятлик, виждонлик, самарадорлик, тиришқоқлик, стрессга чидамлик.

• Номзодлар молия ва назорат идораларида, нефт ва газ объектларида ва офисларида, ишлаб чиқариш соҳаларида кўпроқ ишлаган бўлиши керак.

Қидирув чекловлари:

• Тегишли маълумотнинг етишмаслиги;

• Тавсия этилган лавозимда тажрибанинг етишмаслиги;

• Соғликнинг қониқарсиз ҳолати (ходимнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид соладиган сурункали касалликлар);

• Иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ судланганликни мавжудлиги.

Персонални бошқариш департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|