“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади (фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг май ойида Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнларида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб айни дамда мазкур таъмирлаш ишлари учун тайёргарлик жараёнлари якуний босқичга етди.

Режали жорий таъмирлаш ишларига мажмуанинг масъул ходимлари томонидан пухта тайёргарлик ишлари олиб борилди ва тайёргарлик давомида Этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий қурилмаларидан ҳисобланган пиролиз печини тўлиқ таъмирлаш борасида печнинг радиант қисмидаги шиша толали иссиқликка чидамли ZIT блок футеровка материали узоқ йиллар давомида ишлатилиб ўз хусусиятини йўқотганлиги сабабли унинг ўрнига узоқ муддат ишлайдиган ва модернизация қилинган пироблок футеровка материалини алмаштириш режалаштирилди ва пироблок ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири бўлган “Morgan Ceramics Middle East FZE” компанияси мутахассислари иштирокида алмаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларининг яна бир асосий қурилмаларидан бири бўлган газ турбинанинг бошқарув қисмини модернизация қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб газ турбинанинг шкафларидаги PLC компонентлари ва бошқарув компьютерини янгиланиши борасида “SIEMENS” компанияси мутахассислари билан музокаралар ўтказилди ва шартномалар тузилди. Айни дамда, бу борада “SIEMENS” компанияси томонидан мутахассислар ажратилган бўлиб, ушбу мутахассислар жорий йилнинг 4 май куни мажмуага етиб келиши кўзда тутилган.

Газ турбинанинг бошқарув қисмида модернизация қилиш ишлари, НЎА ва А приборлари ва программалари янги такомиллаштирилганига алмаштирилиши орқали газ турбинани ишончли ва узликсиз ишлашини таъминланишига эришилади.

Шу қаторда, Пирогаз компрессори, буғ турбинаси ва этилен хладагент компрессори буғ турбиналарини йиллик ППР асосида тўлиқ таъмирлаш ишларига Япониянинг “Mitsubishi” компанияси мутахассислари жалб этилган бўлиб мажмуанинг малакали мутахассислари ҳамда маҳаллий компрессор ва буғ турбиналарни таъмирлашга ихтисослашган “Махсусэнергогаз” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланган ва таъмирлаш учун барча эҳтиёт қисмлар жамланиб, тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган кутилмаган узилишларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|