December 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга жами 19 124 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Гулистон нефть базаси” масъулияти чекланган жамият ва унинг Сирдарё филиалида дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ва эстетик ҳолатларни талаб даражасига келтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Молиявий соғломлаштириш доирасида жорий йил бошидан буён 12 ташкилотга етказиб берилган нефт маҳсулотлари эвазига ҳосил бўлган муддати ўтган жами 1 млрд 661,4 млн сўм дебитор қарзлар ундириб олинди. Бундан ташқари фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини сақлаш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириш, эркин рақобатга кенг йўл очиб бериш мақсадида, корхонага қарашли 11 та шохобча e-auksion оммавий савдолар орқали 1 млрд 119,9 млн сўмга сотилди.

Нефт базанинг балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автоёнилғикашлардан 14таси 448,4 млн сўмга сотилди, 16 таси бўйича савдо жараёни кетмоқда.

Объектдаги технологик жиҳозлар ва нефть маҳсулотларининг сифатли сақлаш ҳамда саноат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнида фавқулотда вазиятларни юзага келиши ва маҳсулот йўқолишларини олдини олиш мақсадида сиғимлар боғида ҳажми 2 000 куб метр сиғим тўлиқ таъмирланди.

“Гулистон нефть базаси” МЧЖ томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 19 124 тонна нефть махсулотлари, жумладан 6 865 тонна автобензин, 11 974 тонна дизель ёнилғиси, 285 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|